Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Девордаги Фото суратлар.

07:34 / 24.12.2016 | Omar Karim | 2091
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракоту. Деворга утган аждодлари(кариндошлари)нинг фото расмини илиш мумкинми?  Шу маънодаги бир биродаримизнинг саволига ссылка берибсиз, лекин у жавоблар саволга тулаконли жавоб бермаган. Ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол беришдан олдин сайтнинг "Излаш хизмати"дан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Администратор.

 وَقَالَتْ عَائِشَةُ:  دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم  وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ، وَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا عِنْدَ اللهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللهِ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقَطَعْنَاهُ فَجَعَلْنَا مِنْهُ وِسَادَةً أَوْ وِسَادَتَيْنِ

Оиша розияллоҳу анҳо айтди:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб:«Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар». Оиша айтади:«Шунда биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик». Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг суратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас. Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз.(“Кифоя” китобидан). Ёлғон гапириш ҳамма ҳолатда ҳам ёлғон ҳисобланиб, унга ижозат йўқ. Сиз кўринмайдиган жойга олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat