Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаръий ҳукми қандай?

09:18 / 30.12.2016 | Murodjon | 2799

Ассалому алайкум! Инсон ҳаёти давомида ота-онасини ранжитган, силаи-раҳм алоқаларини узган, ароқ ичадиган, ҳаромдан ўзини тортмайдиган хуллас Аллоҳнинг чегарасини билмайдиган одамлар билан бир дастурхонда ўтиришга, мажлисларда бирга бўлишга, сафарга бирга чиқишга тўғри келади. Бу каби амали ношаръий, эътиқоди бузуқ одамлар билан қандай муносабатда бўлиш керак? Шундай бандаларга нисбатан шариатнинг ҳукмлари, яъни лаънат, нотинчлиқ молига зиён каби жазолар бирга юрганларга ҳам йўлиқиб қолмайдими? (Қозонга яқин юрсанг қораси юқар каби)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларга тўғри йўлни тушунтириш мақсадида улар билан бирга бўлиш жоиз. Шундай қилиш керак ҳам. Ундан бошқасида улар билан бирга бўлиш жоиз эмас. Улуғ зотлардан бири у вақтларда жоиз бўлган бир чўриси билан бозорга бориб бир жойда ишларини битказиб келгунча кутиб туришини тайинлайди. Хўжайин қайтиб келса чўри йўқ. Узоқ қидиришдан кейин уйига келса, чўри уйида турган бўлади. У киши қаттиқ ғазабланиб жазоламоқчи бўлганида чўри : “Мени жазолашга шошилманг, аввал сабабини билинг кейин нима қилсангиз бўлади. Сиз мени ташлаб кетган жойда ҳамма инсон Аллоҳ таолодан ғафлатда бир у гуноҳга қўл урган, бошқа яна бошқа гуноҳни қилаётган экан. Аллоҳ таолонинг балоси келса уларнинг жамоаси билан бирга бўлишдан қўрқдим” деди. У киши чўрининг бу гапидан таъсирланиб “Сени Аллоҳ учун озод қилдим” деди. Шунда чўри “Сиз менга яхшилик қилмоқчи бўлдингизу, лекин мени улкан савобдан маҳрум қилдингиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта инсонга ҳар бир қилган амали учун икки баробар ажр берилади. Ўшалардан бири қул бўлиб(чўри ҳам шунинг ичига киради), Аллоҳ таолонинг ибодатини ҳам қилади, хожасининг ҳам хизматини қилади деганлар” деди. Сиз мени озод қилиб ҳар бир амалимдан оладиган икки хисса савобдан маҳрум қилдингиз – деди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat