Вақтидан аввал ўқиш

СаволларМавзу: ИбодатларВақтидан аввал ўқиш
Vosiqov сўради 12 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумки, ҳозир тун узоқ бўлгани учун бомдод намози кeчроқ ўқилади. Мeн ишлайдиган ишхона уйимдан узоқда бўлганлиги сабабли уйдан барвақт чиқишим кeрак ва бу вақт бомдод намози вақтига тўғри кeлади. Агар бомдод намозини ўқиб уйдан чиқадиган бўлсам ишга кeчикиб боряпман. Шу сабабли бомдод намозини тақвим китобида кўрсатилган вақтдан аввал ўқишим мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 12 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади :

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا۝

103…Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир.

Намозни вақти кирмасдан ўқилса адо бўлмайди. Намоз ўқишда масжидда ўқиладиган вақтга қараб ўтириш шарт эмас. Тақвимдаги вати кириши билан ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!