Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ҳадис саҳиҳми?

09:13 / 06.01.2017 | Qobilov Akbar | 2901

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар ушбу ҳадис саҳиҳми
«Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Абу Фарвадан, у Ато ибн Соибдан, у Абу Зуҳодан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Аллоҳ таолонинг «Алиф, лом, мим» сўзидан мурод ушбудир: «Мен Аллоҳман, ҳамма нарсани билувчи ва кўрувчиман».
Сўрашимни сабаби тафсир китобларида бу ҳарфларни муқоттоат ҳарфлар дeб кeлтирилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Аббос розияллоҳу анҳу : هُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُّحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلاَّ أُوْلُواْ الألْبَابِ۝ 7. У сенга Китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар бор – улар Китобнинг аслидир – ва бошқалари муташобиҳлар. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», – дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар. (Оли Имрон сураси). ушбу оятни вақф, яъни тўхташни “варросихун”да қилиб, унинг таъвилини Аллоҳ ва росихун(илмда мустаҳкам бўлган)лар билади деб ўқиганлар ва “Мен ўша росихунларданман” деганлар. Кўплаб муфассирлар ҳам муташобиҳ оятларнинг илми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва илмда  мустаҳкам бўлган зотларга берилган деганлар. Шунга биноан юқоридаги ҳадис ҳам саҳиҳдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat