Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози хакида

16:19 / 07.01.2017 | Abu_Bunyod | 3376

Ассалому алайкум! 3-4 киши жамоат булиб укиган намоз билан масжидда ўкилган жамоат намозининг кандай фарки бор ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Масжидда жамоат бўлиб ўқилган намоз бошқа жойда ўқилган жамоат намозидан афзалдир.

عَنْ بُسْرِ بْنِ سَعِيدٍ، عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم اتَّخَذَ حُجْرَةً - قَالَ حَسِبْتُ أَنَّهُ قَالَ - مِنْ حَصِيرٍ فِي رَمَضَانَ فَصَلَّى فِيهَا لَيَالِيَ، فَصَلَّى بِصَلَاتِهِ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِهِ، فَلَمَّا عَلِمَ بِهِمْ جَعَلَ يَقْعُدُ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: «قَدْ عَرَفْتُ الَّذِي رَأَيْتُ مِنْ صَنِيعِكُمْ، فَصَلُّوا أَيُّهَا النَّاسُ فِي بُيُوتِكُمْ، فَإِنَّ أَفْضَلَ الصَّلَاةِ صَلَاةُ الْمَرْءِ فِي بَيْتِهِ إِلَّا الْمَكْتُوبَةَ». طرفاه: 6113، 7290 - تحفة: 3698

 م- قَالَ عَفَّانُ: حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا مُوسَى: سَمِعْتُ أَبَا النَّضْرِ، عَنْ بُسْرٍ، عَنْ زَيْدٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. تحفة:

Буср ибн Саъид Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳужра қилиб олдилар – менимча, уни «бўйрадан» деди1 – ва кечалари унда намоз ўқидилар. Асҳобларидан бир неча киши у зотнинг намозларига эргашиб намоз ўқишди. У зот уларни билиб қолиб, ўтириб олдилар.

Кейин уларнинг олдига чиқиб: «Қилган ишингизни кўриб, (нафл намозга иштиёқингизни) билдим. Эй одамлар, намозни уйларингизда ўқинглар. Чунки энг афзал намоз – кишининг уйидаги намозидир, фарз қилинганлари мустасно», дедилар». 


1Бу гап ровий Буср ибн Саъдга тегишли. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

وإن صلاة الرجل مع الرجل، أزكى من صلاته وحده، وصلاته مع الرجلين، أزكى من صلاته مع الرجل، وما كثر فهو أحب إلى الله -عز وجل  رواه ابو داود

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг бошқа киши билан ўқиган намози ёлғиз ўқиган намозидан афзалдир. Икки киши билан ўқигани ундан ҳам афзалдир. Қанчалик кўп бўлса, шунчали Аллоҳ азза ва жаллага маҳбубдир” деганлар. 

Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat