Қўшнилар гуноҳкор бўладими?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушҚўшнилар гуноҳкор бўладими?
Ибн Эргаш сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир махаллада кам таъминланган оила мавжуд. Бир қўшниси ва қариндоши қўлидан келганича ёрдам бериб туришини эшитдик. Аммо шундай бўлсада, баъзи кунлари рўзғорда анча қийналиб қолибди. Шу кунгача уларнинг холидан хабар олиб турмаганликлари учун бошқа қўшнилари гуноҳкор бўлишмайдими?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Гуноҳкор бўлишади.

عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما آمن بي من بات شبعان وجاره جائع إلى جنبه وهو يعلم به. رواه الطبراني في الكبير

Анас ибн Моли розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ёнидаги қўшниси очлигини билиб туриб кечасини тўқ ҳолида ўтказган киши менга иймон келтирмабди” дедилар».
Табароний ривояти.

وَلِلتِّرْمِذِيِّ: خَيْرُ الْأَصْحَابِ عِنْدَ اللهِ خَيْرُهُمْ لِصَاحِبِهِ، وَخَيْرُ الْجِيرَانِ عِنْدَ اللهِ خَيْرُهُمْ لِجَارِهِ. وَاللهُ أَعْلَمُ

Термизийнинг ривоятида:
«Аллоҳнинг ҳузурида асҳобларнинг энг яхшиси соҳибига яхши бўлганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига яхши бўлганидир», дейилган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Шунинг учун ҳам ҳар доим дўст-биродарларга ва қўшниларга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилмоқ зарур. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!