Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим ҳолати

09:30 / 10.01.2017 | Shaxboz | 4637

Ассалому алайкум! Бир куни мeнга “Ўлим осон бўладими ёки қийин азоблими?” деб савол бeриб қолишди. Мeн “билмасам мeнимча инсоннинг ўзига боғлиқ. Яхши инсон осон ўлим топса кeрак, ёмон бўлса қийналса кeрак” дeдим. Аслида қандай бу ҳақида ҳадис ёки оятлар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( إِذَا حُضِرَ الْمُؤْمِنُ أَتَتْهُ مَلائِكَةُ الرَّحْمَةِ بِحَرِيرَةٍ بَيْضَاءَ فَيَقُولُونَ اخْرُجِي رَاضِيَةً مَرْضِيًّا عَنْكِ إِلَى رَوْحِ اللَّهِ وَرَيْحَانٍ وَرَبٍّ غَيْرِ غَضْبَانَ فَتَخْرُجُ كَأَطْيَبِ رِيحِ الْمِسْكِ حَتَّى أَنَّهُ لَيُنَاوِلُهُ بَعْضُهُمْ بَعْضًا حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ بَابَ السَّمَاءِ فَيَقُولُونَ مَا أَطْيَبَ هَذِهِ الرِّيحَ الَّتِي جَاءَتْكُمْ مِنْ الأَرْضِ فَيَأْتُونَ بِهِ أَرْوَاحَ الْمُؤْمِنِينَ فَلَهُمْ أَشَدُّ فَرَحًا بِهِ مِنْ أَحَدِكُمْ بِغَائِبِهِ يَقْدَمُ عَلَيْهِ فَيَسْأَلُونَهُ مَاذَا فَعَلَ فُلانٌ مَاذَا فَعَلَ فُلانٌ فَيَقُولُونَ: دَعُوهُ فَإِنَّهُ كَانَ فِي غَمِّ الدُّنْيَا. فَإِذَا قَالَ: أَمَا أَتَاكُمْ ؟ قَالُوا: ذُهِبَ بِهِ إِلَى أُمِّهِ الْهَاوِيَةِ. وَإِنَّ الْكَافِرَ إِذَا احْتُضِرَ أَتَتْهُ مَلائِكَةُ الْعَذَابِ بِمِسْحٍ ـ كساء من شعر ـ فَيَقُولُونَ : اخْرُجِي سَاخِطَةً مَسْخُوطًا عَلَيْكِ إِلَى عَذَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَتَخْرُجُ كَأَنْتَنِ رِيحِ جِيفَةٍ حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ بَابَ الأَرْضِ فَيَقُولُونَ مَا أَنْتَنَ هَذِهِ الرِّيحَ حَتَّى يَأْتُونَ بِهِ أَرْوَاحَ الْكُفَّارِ) رواه النسائي Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мўмин кишига ўлим ҳозир бўлганда раҳмат фаришталари оппоқ ипак келтириб, “Рози бўлган ва сендан ҳам рози бўлинган ҳолингда Аллоҳнинг раҳмати ва райҳонига чиқ. Ғазаб қилмаган роббинг ҳузурига чиқ” дейдилар. Руҳ мушкнинг энг хушбўйи каби чиқади. Фаришталар уни қўлма-қўл қилиб осмон эшиги олдига келтиришади. У ердагилар ердани келган бу руҳ қандай ҳам хушбўй дейишади ва мўминларнинг руҳлари ҳузурига келтиришади. Шунда мўминларнинг руҳлари сизларнинг ғойиб кишингиз келганиданда кўра кўпроқ хурсанд бўлишади ва “Фалончи нима қилди, фалончи нима қилди” деб (тириклар ҳақида) сўрашади. “(Баъзилар) Уни тек қўйинглар, чунки у дунёда ғамга ботган эди” дейди. (Янги руҳ) “Фалончи ҳузурингизга келмадими” деганида улар, “Уни дўзахга олиб кетилибдида” дейишади. Кофирга ўлим ҳозир бўлганида азоб фаришталари мисҳ(жундан қилинган мато) келтириб, “Ғазабли ва сенга ҳам ғазаб қилинган ҳолингда Аллоҳ азза ва жалланинг азобига чиқ” дейишади. Руҳ ўлимтикнинг энг бадбўй хиди каби чиқади. Уни ер дарвозасига келтирилганда “Қандай ҳам бадбўй бу хид” дейишади ва кофирларнинг руҳи ёнига келтиришади” дедилар". Насоий ривояти. Тирикларнинг амаллари ўликларга ҳам кўрсатилади. Абу Дардо : "Эй Аллоҳим мен сендан Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг ҳузурида мени шарманда қиладиган амал қилишимдан паноҳ сўрайман" дер эдилар. Кишининг кўмилган жойини бир-биридан узоқ ёки яқин бўлишининг фарқи йўқ. Амалларига қараб руҳлар ўз манзилларига жойлаштирилади.   Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat