Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим мeнга шайх Фавзан ал-Фавзан дeган инсонни мақтаб кeтди. Ўшанинг ёзган китобларида кeлтирилган намозга оид ҳадислари устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари кeлтирган ҳадислардан тамоман бошқача экан. Саволим ўша шайх ўзи қандай одам, унинг китобларини ўқиш мумкинми?