Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда кўзни юмиш

07:17 / 03.02.2017 | Hamidullo | 6241

Ассалому алайкум! Намозни кўзни юмиб ўқиса бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозда кўз юмилмайди. Бу ҳақида ҳадис бор.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إذَا قَامَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ فَلاَ يُغْمِضْ عَيْنَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Сизлардан кимда-ким намозда қоим бўлса, кўзларини юмиб олмасин!”. 
Ибн Адий ривояти. 
“Табйинул ҳақоиқ” китобида бу иш хушуга халал бериши, ортиқча ҳаракат экани айтилган. Шунинг учун уламолар намоз ўқиётганда кўзни юмиб олишни макруҳ, дейишган. Бу ишнинг макруҳлиги Мужоҳид ва Қатодадан ҳам ривоят қилинган. Суннатга кўра, намоз ўқиётган одам қиёмда кўзини сажда қиладиган жойга қаратади. Кўзни юмиш билан мана шу суннат тарк этилган бўлади.
Банда сажда пайтида ҳам заруратсиз кўзларини юммайди. Баъзилар, агар саждада хаёлини чалғитадиган нарсаларни кўриб, хушуга халал етадиган бўлса, у ҳолда кўзни юмиш макруҳ эмас, дейишган (“Ал-баҳрур роиқ”).
Дуо қилаётганда, тасбеҳ айтаётганда кўзни юмса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat