Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таксистнинг намози

18:45 / 06.02.2017 | DONIYOR | 2829

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мени бир амаким Москвада таксист бўлиб ишлайди ва мендан намоз ўқиш ҳақида сўраб беришни илтимос қилди. Савол шундай, “мен таксист бўлиб ишлайман намоз вақти бўлганда намозни машинани ичида ўқисам бўладими? Яъни намоз ўқишга жой бўлмаган вақт. Бир хил вақтлар жой топсам ўқиб оламан, жой тополмасам машинада ўтириб ўқиб олсам бўладими?” Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Машинада ўқилган намозда 2та фарз топилмайди. Яъни қиём ва қибла. Бу 2 фарз топилмагани учун намоз дуруст бўлмайди. Шунинг учун пастга тушиб бирор жой топиб ўқиб олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat