Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат номозини тарк этиш

20:59 / 07.08.2013 | Abubakr | 3082
Шайх жаноблари Ҳазрат бир матнни уқиб қолдим ва бунга тушунмадим унда Ғавс-ул-аъзам Абдулқодир Гейлоний (Гийлоний ёки Ғилоний) ҳазратлари “Футуҳ-ул-Ғайб” китобида ёзадиларки: «Мўмин, аввало фарзларни бажо келтириш керак. Фарзларбитгач, суннатларни адо этади. Ундан кейин нофилалари билан машғул бўлади. Фарз ибодатидан қарзи бўлган кимсанинг, суннатлар билан вақт ўтказиши аҳмоқликдир. Деб айтганлар бу билан беш вақт номозлардаги суннатни ташлаб қазони ўқишлик керакми. Энг қизиғи унда Замонамизда жуда кўп кимсалар фарз қазоларини ўтамасдан, суннатлар билан овуниб юришибди. Булар жаҳаннамга кетишади. Ҳолбуки, суннат намозларини қазо нияти билан ўқиётганлар эса, жаҳаннам азобидан халос бўлишади»-деб, жавоб бердилар. » айтилган Шу ерда жаханнамга кетади деган жойига тушунмадим. Бу буйича бирор оят борми ёки бирор бир манбага асосланиб айтилганми бу сузлар. Узр вақтингизни олганим учун.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жаҳаннамга кетади дегани дўзахга тушади дегани. Шу гапни тушунмасангиз, мени овора қилмасдан савол беришни китоб ўқиб ҳеч бўлмаса болалар тушунадиган нарсаларни тушуниб олиш даражасига етиб олсангиз яхши бўлар эди. Казо намози борлар ўша намозни тезроқ ўқишлари керак. Аммо беш фарзга боғлиқ суннатларни ўқиган фалон бўлади деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat