Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйда жамоат бўлиб намоз ўқиш

09:58 / 10.02.2017 | SHERALI | 2123

Ассалому алайкум азиз устозлар! 1. Эркак киши агар масжиддаги жамоат намозига улгура олмай намозни уйда ўқишга тўғри келса, ёлғиз ўзи ўқигани афзалми ёки аёли билан жамоат қилиб ўқигани афзалми?
2. Эркак киши аёли билан бир қаторда, синглиси, опаси, онаси, қизига умумий имомликка ўтиб, жамоат бўлиб намоз ўқишлиги мумкинми? Агар мумкин бўлса эркакларнинг жамоат намозидан фарқли жихатлари борми, ёки бирор бир алохида шартлари?
3. Эркак киши ўғиллари ва укасига имомликка ўтиб намоз ўқиётганда, бу жамоатга оиланинг аёл аъзолари  яъни қизи, синглиси, келини қўшилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса бу намоз қай тарзда ўқилади, яъни саф олиш қандай бўлади?
4. Агар эркак ва уни ёли намоз вақти кирсаю, жамоат бўлмасдан намоз ўқишса, бир хонада намоз ўқишлик мумкинми?
5. Эр ва аёли фақат икковлари жамоат бўлиб намоз ўқиганда аёл эри билан бир чизиқда турган холда тўлиқ орқасида туриши керакми ёки ўнгроқ ва чапроқда бўлса хам тўлиқ бир саф ортда бўлса бўлдими? Намознинг суннатидачи қандай хоалтда яъни саф масаласи қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аёли билан ўқиган афзал.
2). Эркак киши аёллар сафидан бир саф олдинда туриши шарт. Эркак аёл бир қаторда туриб фарз намозини ўқишса барчасининг намози фосид бўлиб, қайта ўқишлари вожиб бўлади.
3). Албатта мумкин. Аёллар эркаклардан тўлиқ бир саф орқада турадилар.
4). Жоиз.
5). Тўлиқ бир саф орқада турса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat