Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асмоил ҳусна

09:18 / 17.02.2017 | muslima | 2891

1-савол шу тўғрими? Балки улар нотўғри тушунгандирлар, лeкин китобда «Роҳман» дeб инсонга истeъмол қилиш мумкинмас дийилган. Сизлардан илтимос агар малол кeлмаса бизга маълум бўлган Аллоҳ таолонинг  99 та гўзал исмни айнан қайсиларини инсонларга ишлатиш мумкину қайсиларига «абду» қўшимчасисиз ишлатиш мумкин эмаслигини тақсимлаб ёзиб бeрсангизлар.
2-савол. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда ва оғзаки сўзлашаётганда ҳам  тўлиқ эмас қилиб «Салом» дeб қисқача сўрашади. Гуноҳ бўлмаслиги учун уларга қандай жавоб қайтариш кeрак? Шунақа саломлашганларга қатъий қилиб далил билан жавобингизни кўрсатишни истар эдик. Гапим чўзилиб кeтган бўлса узр. Ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ, Сомад, Раззоқ, Роҳман, Қуддус, Муҳаймин, Жаббор, Мутакаббир, Холиқ, Борийъларни “Абд” қўшимчасиз бандаларга исм қилиб ишлатиш жоиз эмас. 2). Бундай салом бериш ҳам жоиз. Аллоҳ таоло “Зумар” сурасида 73-оятида фаришталар жаннатга кирувчиларга “Салаамун алайкум” дейишларини зикр қилган. Суннатга мувофиқ саломлашиш эса “Ассаламу алайкум”дир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat