Давлат рақамини сотиб олиш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромДавлат рақамини сотиб олиш
Abdumalik сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир дўстим мендан машина учун чиройли давлат рақами олиб беришни илтимос қилсаю, мен бошқа одамни топиб у билан гаплашиб ўзимни ҳақимни устига қўйиб айтсам, менинг бу ўртакашлик  устама пулим ҳалол буладими? Бу иш пора бериш бўлиб қолмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу пора бериш ҳисобланади.

عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رضي الله عنهما قَالَ : لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِي وَالْمُرْتَشِي. رواه وأبو داود

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рошийни ҳам, мурташийни ҳам лаънатладилар. Абу Довуд ривояти. Роший пора берувчи, мурташий олувчи.

عن ابن عمر عن النبي صلى الله عليه وسلم: الراشي والمرتشي في النار أخرج الطبراني بسند جيد

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Пора берувчи ҳам, олувчи ҳам дўзахда” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!