Овқатланиш одобига риоя

СаволларМавзу: Турли саволларОвқатланиш одобига риоя
Zahro сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! Чап кўлда овқат ейиш ҳаромлигини биламан ва имкон қадар бунга амал қиламан. Лекин баъзида чап қўлга овқат томиши ёки нон увоғи ёпишиб қолган бўлса, чап қўлни секингина ялаб тозалаб олса бўладими?
2) Фарзандим туғма чапақай. Ҳозир 6 ёш. Ўнг қўлда овқат ейишга мажбурлаб ўргатиб тураман. Лекин мен олдида бўлмасам яна чап қўлга олиб ейди. У чап қўлда овқат еса ота-она гуноҳкор бўлмайдими? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Чап қўлда таомланиш ҳаром эмас, балки макруҳ.
1). Зарурат вақтларида макруҳ бўлмайди.
2). Имкони борича ўргатиб бораверинг. Валлоҳу аълам!