1526-савол юзасидан

СаволларМавзу: Турли саволлар1526-савол юзасидан
Hojiakbar сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин. Саволим шундан иборатки 1526-саволдаги жавобингизда «маййитнинг кафанини очиб қўйиш мутлако жоиз эмас» дебсиз. Бунга юз қисми ҳам кирадими? Бувимни қабрга қўйганимда гўрков юзларини очиб, қибла тарафга қаратиб қўйишимни айтган. Унинг айтганлари тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Маййитни ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Чалқанча ётқизиб, юзининг ўзини қиблага қаратиб қўйиш ила суннат адо бўлмайди. («Кифоя» китобидан).
Кафанлангандан сўнг заруратсиз юзини очиш жоиз эмас. Чунки инсон вафот этиши билан барзах ҳаёти бошланади. Бу вақтда инсон турли қиёфага ўзгарган бўлиши ҳам мумкин. Аллоҳ Ўзи асрасин агар юзи ўзгарган бўлса, очиб кўрган инсон маййит ҳақида ёмон гумонга бориб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло ёмон гумонга боришдан қайтарган. Валлоҳу аълам!