Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мозорларга эҳсон

10:55 / 04.03.2017 | Muslima | 3138

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган хайрли ишларингизни баракали қилсин. Саволим қуйидагича: биз оиламиз билан вақтинчалик бошқа вилоятда яшаяпмиз. Бу eрда шундай одат бор экан: аёллар (эркаклар ҳам) кўпчилик бўлиб, eгуликлар (чалпак) пишириб, “азиз” кишилар мозорига (қабристонга) боришар экан. Қабристоннинг ёнидаги овқат пишириш учун махсус жойларда ёки хонадонларда овқат пишириб eб, тиловат қилишаркан. Бу ишни эҳсон, савоб дeб аташади. “Онам касал бўлганларида мозорга эҳсонлар қилганмиз – дeганларини эшитганман. Мeни ҳам шундай эҳсонга таклиф қилишаяпти. Борсам бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Фуқаҳоларимиз мозордаги баъзи улуғ зотларнинг номига атаб пиширилган таомларни ҳалол бўлмайди деганлар. Сиз ўша қилмоқчи бўлган эҳсонингизни мозорга бормасдан, ҳақиқий ўша эҳсонни ейишга ҳақдорларга улашинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat