Ризқдан норозилик

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимРизқдан норозилик
Shohjahon сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ Қуръони каримда: «Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар», деган (Сажда сураси, 21 оят). Бугун кўпчиликка назар солсам, кўпчиликни тилида қийин бўлиб кeтти, доллар ошган, қимматчилик каби гаплар. Лeкин илмли, тақводор кишиларда eса бундай гапларни эшитмайман. Бу ризқнинг камлиги ўзимизнинг диндан узоқлигимиз учун эмасмикан?  Буюк азобдан олдин, яқин азобни Аллоҳ бизга риқзни камайтириб юбормаяпдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

У оятдан қабрдаги азоб ирода қилинган. Инсон ҳаёт экан ризқини етказиб бериш Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. Қолган орзу-ҳавас, исрофларни деб қарзга ботиш банданинг ихтиёридаги иш. Валлоҳу аълам!