Аёл киши номаҳрамдан совға олиши

СаволларМавзу: Турли саволларАёл киши номаҳрамдан совға олиши
Romitaniy сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ хизматларингизни қабул қилсин ҳамда ривож бeрсин. Аёл ёки балоғатга eтган қиз номаҳрам эркак ва йигитлардан бeриладиган совғани олиши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Эркак ва аёлнинг бир бирига ҳадия бериши аслида жоиз. Лекин кунимизда бу иш катта гуноҳ ва кўпгина ношаръий ишларга боис бўлаётгани туфайли фитнадан омонда бўлиш мақсадида жоиз бўлмайди. Эркак ва аёл ўзаро муносабатларда динимиз белгилаб берган ҳудудлар ва шаръий чегараларга ўта эҳтиёткор бўлишлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам!