Қалин пули

Қалин пули

Zahro сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Сизларни яна безовта килганим учун узр. Келин томонга пул берилса яъни қалин пули пора бўлади деб ўқидим. Мен ҳам ўғлимни унаштириб қўйганман, фотиҳаси кун ош харажатларига, яна мебель олиши учун пул беришни мўлжаллаганмиз. Бу тўғрими ёки бу ҳам пора дейиладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Шариатимизда келин томонда қилиниши керак бўлган бирор маросим йўқ. Келин-куёвнинг уйларида ишлатиладиган мебель каби жиҳозларнинг харажатлари куёвнинг зиммасига вожиб бўлади. Уни таъминлашда қиз томонга пул бериб олдирадими ёки ўзи оладими фарқ қилмайди. Келинга маҳр бериш лозим. Ҳадия берилиши мумкин. Валлоҳу аълам!