Эр-хотин муносабатлари

Эр-хотин муносабатлари

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЭр-хотин муносабатлари
ubaydullo сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Саволим учун узр сўрайман! Хотин билан уйда чироқларни учирмай жинсий алоқа қилиш жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدُكم أهله فليستتر , فإنه إذا لم يستتر استحيت الملائكة فخرجت , فإذا كان بينهما ولد كان للشيطان فيه نصيب. رواه الطبراني في  المعجم الأوسط

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида тўсиниб олсин. Чунки тўсинмаса фаришталар ҳаё қилиб чиқиб кетишади. Агар ораларида фарзанд пайдо бўлса, унда шайтоннинг насибаси бўлади” дедилар. Табароний ривояти.

عن أبي أمامة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدكم أهله فليستر عليه وعلى أهله , ولا يتعريان تعري الحمير. رواه الطبراني

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида ўзини ва аёлининг устини ёпсин. Эшакнинг яланғоч бўлгани каби яланғоч бўлиб олишмасин” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!