Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амалига қараб

06:01 / 06.03.2017 | Рафиикжон | 2797

Ассалому алайкум! Одам амалига қараб жаннатга ёки дузахга киради деб кўп эшитганман. Агар тароз палласи тенг бўлиб қолса ёки гуноҳи кўп бўлса жаннатга кирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لَا يَدْخُلُ النَّارَ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ، وَلَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ أَحَدٌ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ كِبْرِيَاءَ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида бир дона хантал уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибриёси бор одам жаннатга кирмайди», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда кибриё иймоннинг қаршисига қўйилмоқда. У дўзахга тушишга бош омил бўладиган куфрнинг ўрнига қўйилмоқда. Аслида иймон жаннатга тушишнинг, куфр эса дўзахга тушишнинг бош омили ҳисобланади. Ачитқи уруғи оғирлиги худди шу икки нарсада ҳисобга олинади. Аммо бу ҳадисда куфрнинг ўрнига кибриё қўйилибди. Бундан ушбу ёмон хулқнинг қанчалар хавфли эканини англаб етмоғимиз ва ундан халос бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозимлиги келиб чиқади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat