Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуо қилиw ҳақида

18:17 / 08.03.2017 | Murodilloh | 2897

Ассалому алайкум! Саволим инсон мозор олдидан отаётканда жамоат жойларида овқатланганда қолини дуога очип тeпага котарип дуо қилиши шартми ёки дуога қолни очмастан иcида дуо қилса боладими


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Одамлар дуо қилиш деганда фақат қўл кўтариш билан бўлади деб ўйлашади. Ҳатто дуони ўзини ўқимасдан қўлни юзига суртиб кетадиганлар ҳам бор. Баъзи ўринларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўл кўтариб дуо қилган, баъзи ўринларда қўлларини кўтармасдан ҳам дуо қилганлар. Сиз айтган ўринларда ҳам қўлни кўтармасдан дуо қилса зарари йўқ. Асосийси дуони тарк қилмаслик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat