Намозда қироатнинг баландлиги

СаволларМавзу: ИбодатларНамозда қироатнинг баландлиги
SHERALI сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, овоз чиқарилмасдан ўқиладиган намозларда овоз умуман чиқармаслик лозимми ёки пичирлаш мумкинми? Яъни масалан шом намозининг икки ракат суннатини ўқиётган одам ҳеч қандай товуш чиқариши мумкин эмасми ёки бир оз пичирлаб ўқишда зиён йўқми? Бу ҳол аёллардачи? Бу саволни беришимдан сабаб баъзи пайтларда масжидда намоз ўқилаётган пайти ёнимизда намоз ўқиётган одамнинг жуда қаттиқ пичирлашларидан намозда адашиб кетиб қоламиз (нотўғри гапираётган бўлсам Аллоҳ кечирсин). Каттакон раҳмат! Ҳаммаси учун Аллоҳга шукур!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.
Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.
Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас.
Бу ҳукм нутққа боғлиқ «талоқ», «қул озод қилиш», «истисно» каби барча нарсаларга оиддир.
«Истисно» дегани бир нарсани айтиб, орқасидан «инша­аллоҳ»ни айтишдир. Мисол учун, биров овозини чиқариб талоқ қўйса-ю, ортидан ичида «Иншааллоҳ», деса, аммо унинг ҳарфларини ичида айтиб, ўзи ҳам эшитмаса, талоғи тушади, чунки ошкора бўлмаган гап ҳисобга олинмайди.
Ҳукми нутққа боғлиқ нарсаларга ҳайвонни сўйишда «бисмиллаҳ»ни айтиш, ийло қилиш, савдо каби нарсалар ҳам киради.
«Талоқ қўйдим», деса-ю, ўзи эшитмаса, талоғи тушмайди. Бир нарсани «Сотдим», деса-ю, харидор буни унинг оғзига қулоғини қўйиб бўлса ҳам эшитиб олса, савдоси жорий бўлади.
Қироатнинг суннати сафарда шошиб турилганда Фотиҳа билан хоҳлаган сурани, омонликда Буружга ўхшашни қироат қилишдир. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!