Бир ҳадис шарҳи

Бир ҳадис шарҳи

СаволларМавзу: ҲадисларБир ҳадис шарҳи
Ibn_Hasan сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир жойда қуйидаги ҳадисни ўқигандим.
Бир куни Жаброил алайхиссалом Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам олдиларига кутилмаганда ранглари узгариб келди.Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:- Сизга нима булди, рангингиз узгарган? — деб сурадилар.Жаброил алайхиссалом дедилар:- Эй Мухаммад, хозир мен Аллох таоло дузахнинг » ут ёкувчисига » ут ёкишни буюрган вактда сизнинг олдингизга келдим. » Жаханнам » хакдир, » Олов » хакдир, » Азоб » хакдир. Аллохнинг азоби каттикрокдир деб билган одам,улардан омонда булмагунча кузи кувонмаслиги керак.Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:- Ё Жаброил,Жаханнамни » Сифатлаб » беринг, — дедилар.Жаброил алайхиссалом:- Ха албатта, Аллох жаханнамни яратганда Минг йил киздирилдики, Кизил булди. Яна Минг йил киздирилди,Ок булди. Яна Минг йил киздирилди, Коп кора булди. Бу коралик — коронгуликдир. Унинг иссиги учмайди,чугларисунмайди.- Сизни юборган Зотга касамки, агар ундан игна тешигидай тешик очилса,дунё ахли унинг иссиклигидан ёниб кетган буларди. Сизни хак билан юборган Зотга касамки, агар дузах ахли куйлакларидан бири Осмон ва Ер орасига осиб куйилганда эди, унинг сассиклигидан ва иссиклигидан бутун Ер ахолиси улиб кетган булур эди.Агар Аллох Узининг Китобида зикр килинган бир кулоч дузах занжири тогнинг устига куйилса,у эриб кетади ва Ер етти булакка айрилади. Агар киши Магрибда жазоланса,Машрикда турган киши унга берилган Каттик азобдан ёнар эди. Унинг иси каттикдир. Кари жуда чукурдир,безагитемирдандир,ичкилиги йирингдир,кийимлари оловдан. Унинг 7 эшиги булиб, хар эшиги Аёллар ва Эркаклар учун булинган, — дедилар.Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:- Унинг эшиклари бизнинг эшикларга ухшайдими? — деб сурадилар.Жаброил алайхиссалом:- Йук,лекин у очилган,улар паст ва баланддир. Бир эшик билан иккинчи эшик етмиш йиллик йулдир. Хар бир эшикнинг иссиклиги олдинги эшикдан етмиш баробар иссикдир.- Аллохнинг душманлари у ерга олиб келинади. Эшик олдига етганларида уларни дузах ходимлари » Занжир ва Темир » арконларида кутиб олишади. Занжирни огизларидан киздирилиб,оркаларидан чикаради.- Одамни шайтон билан бирга занжирда якинлаштиради,юзидан тортилади. Малоикалар темирдан булган таёклар билан уришади.Хаммалари бу гамдан чикишни хохлаганларида у ерга кайтарилаверади. ( Хаж сураси, 22 оят ).Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам сурадилар:- Бу эшикда турувчилар кимлар?Жаброил алайхиссалом жавоб бердилар:- Биринчи паст эшикда мунофик, дастурхон асхобларидан » Куфр » келтирганлар ва Фиръавн ахли туради.Эшикнинг номи » Ховия » дир.- Иккинчисида мушриклар туради.Эшикнинг номи » Жахийм » дир.- Учинчи эшикда » Куёшга сигинувчилар » туради.Эшикнинг номи » Сакар » дир.- Туртинчи эшикда Иблис,унга эргашганлар ва мажусийлар туради.Эшикнинг номи » Лазо » дир.- Бешинчи эшикда яхудийлар.Унинг номи » Хутама » дир.- Олтинчи эшикда насоролар.Унинг номи » Саир » дир.Кейин Жаброил алайхиссалом уялиб тухтадилар.Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:- Еттинчисини хабарини бермайсизми? — деб сурадилар.Шунда Жаброил алайхиссалом:- Еттинчисида сизнинг умматингиздан » Катта » гунох килиб,кейин Товба килганлар туради.Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хушларидан кетдилар. Жаброил алайхиссалом уларнинг бошларини хушларига келгунларича кукракларига куйиб турдилар.У Зот соллаллоху алайхи васаллам узларига келиб:- Ё Жаброил, мусибатим улуг булди, халифалигим каттиклашди,менинг умматимдан бирортаси дузахга кирадими? — дедилар.Жаброил алайхиссалом:- Ха,сизнинг умматингиздан гунохи кабира килганлари киради, — дедилар.Кейин Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам йигладилар.Жаброил алайхиссалом хам йигладилар.Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уйларига кириб одамлардан беркиниб олдилар. Намозларида йигладилар, факат намозга чикардилар холос.Учинчи куни олдиларига Абу Бакр розийаллоху анху келдилар ва уйга киришга изн сурадилар. Жавоб булмагач,бурчакда йиглаб туравердилар.Сунг сахобалар келишди,киришгарухсат булмади. Сунг Фотима розийаллоху анхумога Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг одамлардан беркиниб олаётганларини билдиришди.Фотима онамиз Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам олдиларига келиб:- Ё Аллохнинг элчиси,мен кизингиз Фотимаман,киришга тусилиб турибман, — дедилар.Анас розийаллоху анхудан ривоят килинган.Имом Муслим ривояти.
Ушбу ҳадисни бир жойидаги мана бу: «Еттинчисида сизнинг умматингиздан » Катта » гунох килиб,кейин Товба килганлар туради.» дейилган жумла мени янада қўрқитмоқда. Мусулмон киши билиб билмай қилган катта гуноҳ ишидан кейин афсусланиб қайта қилмаслик шарти билан тавба қилса ва умри давомида гуноҳи кабира ишни қайта қилмаса ҳам дўзаҳга тушадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллох рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади :

إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

5. Бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар мустаснодир. Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Жамиятда ўзига яраша тартиб-интизом, ўзаро ҳурмат, ҳар бир одамнинг қадр-қиммати, ор-номуси ҳимояланган бўлиши керак. Оғзига кучи етмаган вайсақиларнинг ҳар турли гап-сўзлар тарқатиб, одамларнинг обрўсини тўкаверишига йўл қўймаслик керак. Айниқса, зинога оид гаплар бировнинг обрўсини тўкиш билан бирга, жамиятда нопок, фаҳш кайфиятни туғдиради. Бўлмағур кишиларнинг уят гаплар тарқатиши, хусусан, ёшлар тарбиясининг бузилишига сабаб бўлади. Ана шундай вайсақиларнинг тили тийиб қўйилмаса, улар бирга ўнни қўшиб, турли гапларни тарқатаверадилар ва шахсларга ҳам, жамиятга ҳам катта зарар етказадилар. Шунинг учун шариатнинг ҳукми бўйича, бировни зинода айблаган одамдан бу айбловнинг ростлигига тўртта гувоҳ келтириш талаб қилинади. Агар тўртта гувоҳ келтира олмаса, кўпчилик ичида бўҳтон қилганликда айбланиб, саксон дарра урилади. Бунинг устига, у Ислом жамиятида ишончсиз кишига айланиб, гувоҳлиги қабул қилинмай қўяди. Бу эса ўзини билган киши учун одамгарчиликдан чиқиш билан баробардир.
Қуръони Карим бўҳтончини «фосиқ», яъни «Аллоҳнинг амридан чиққан одам» деб васф қилмоқда, бу ҳам жуда ёмон сифатдир. Энди бундай одам фақат ихлос билан тавба қилгандагина ва ўзини бутунлай тузатгандагина фосиқликдан чиқиши мумкин. Шунда унинг гувоҳлиги яна қабул қилинадиган бўлади. Демак, фақат тавба қилиши кифоя эмас. Балки, шу билан бирга, ўзини ўнглаганини жамият аъзоларига амалда кўрсатиши ҳам зарур. Бунинг учун покиза одамни қаерда, кимларнинг олдида, қандай қилиб зинода айблаган бўлса, ўша ерда, ўша одамларнинг олдида, ўшандай қилиб поклайди ва ўзини қоралайди. Сўнгра тавба қилади. Жамият уни бир йил давомида кузатади. Шу муддат ичида ҳақиқатан ўзини тузатиб, шариатга хилоф ишларни қилмаса, ундан фосиқ номи олинади ва гувоҳлиги қабул қилинадиган бўлади.
“Бақара” сурасида :

إِلاَّ الَّذِينَ تَابُواْ وَأَصْلَحُواْ وَبَيَّنُواْ فَأُوْلَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ۝

160. Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир – ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман. Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман.
Аллоҳдан келган ҳақиқатни беркитиш жуда ҳам катта гуноҳ эканини билишимиз учун оятдаги гапларни тадаббур қилиб кўрайлик. Бу гуноҳнинг ёмонлигини билгач, тавба қилишнинг ўзигина тавбанинг қабулига кифоя қилмас экан. Балки тавбадан кейин аҳли солиҳлардан бўлиб, яхши ишларни қилиб ва аввал бузган нарсаларини тузатиб ҳамда одамлардан беркитган нарсаларини баён қилиб, тушунтириб берганларидан сўнггина уларнинг тавбасини қабул қилишини Аллоҳ таоло таъкидлаяпти.
«Тавба қилиб, ислоҳ қилиб, баён қилганлар мустаснодир – ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилурман».
Оятнинг охирида Аллоҳ таоло Ўзининг тавбаларни кўплаб қабул қилувчи, раҳмли Зот эканини эслатиб, кишиларни умидвор бўлишга ундамоқда.
«Ва Мен тавбани кўплаб қабул қилувчидирман, ўта раҳмлидирман».
Яъни «Мен тавбани кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлидирман».
Аллоҳ раҳмли бўлмаганида, ҳақиқатни яширган одамларнинг гуноҳини ҳеч кечмас эди. Аммо Аллоҳ раҳмли экан, деб, ким нимани хоҳласа, қилавермайди. Аллоҳнинг раҳмлилиги гуноҳида бардавом бўлган, ўлгунича куфрни маҳкам тутганларга жорий бўлмаслигини кейинги оят баён қилади:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللّهِ وَالْمَلآئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ۝ خَالِدِينَ فِيهَا لاَ يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلاَ هُمْ يُنظَرُونَ۝

161. Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга – ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг – барчанинг лаънати бўлгай.
162. Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
Бундай ҳолга тушишларига уларнинг ўзлари сабабдирлар. Вақтни бекор ўтказдилар. Фурсат борида тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар бўларди. («Тафсири ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!