Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Новвос учун ҳақ олиш

18:55 / 10.03.2017 | Davronbek | 2451

Ассалому алайкум! Бир инсонда сигир бор, бошқа бир инсонда эса новвос. Сигирни новвосга қўшгани учун новвос эгаси пул олиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз номаълум нарсанинг савдосидан қайтарган. Ўша уруғдан бола бўлиш ёки бўлмаслиги ноаниқ. Шунинг учун жоиз эмас.

عن جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما قال : نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ ضِرَابِ الْجَمَلِ. روى مسلم

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :   “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотишдан қайтардилар”. Муслим ривояти.

عن أَنَس رضي الله عنه : أَنَّ رَجُلًا مِنْ كِلَاب سَأَلَ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْب الْفَحْل فَنَهَاهُ , فَقَالَ : يَا رَسُول اللَّه إِنَّا نُطْرِق الْفَحْل فَنُكْرَم , فَرَخَّصَ لَهُ فِي الْكَرَامَة رواه لتِّرْمِذِيِّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Килоб қабиласидан бўлган бир киши  урғочи ҳайвонни эркак ҳайвонга чатиштиришни сотиш ҳақида сўради. У зот бундан қайтардилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг расули! Урғочи ҳайвонни эркакка қўйганимизда(шартлашмасдан) бироз ҳадия беришади” деди. У зот бунга рухсат бердилар. Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat