Турли саволларим

Турли саволларим

СаволларМавзу: Турли саволларТурли саволларим
azizaxon сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Устоз агар эр дўзахга хотин эса жаннатга тушса нима бўлади? Жаннатда аёллар жуфтсиз бўлмас экан.
2). Қассоблар кўпинча “бисмиллоҳ дeб ўзим сўйганман” деб гўшт сотишда алдайдилар. Тақво юзасидан, шумланмай уларга ишонайликми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Мухтор қавлда “аёлга ихтиёр берилади, агар жаннат аҳлидан бирорта эркак билан бирга бўлишни хоҳламаса Аллоҳ таоло ҳуру иъйнлар каби бир эркак яратиб беради” дейилган. Абдулҳай Лакнавий.
2). Мусулмон бўлса, мусулмонлар юртида бўлса гапига ишонилади. Бошқа дин вакилининг гапига ишонилмайди. Валлоҳу аълам!