Шу иши жоизми?

Jamshid сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Биз маҳалламиз билан ҳар йили баҳор ойи кириб келгандан ҳадиса таоми тайёрлаб, ўртада ейилади. Бунинг учун ҳар бир одамдан пул йиғиштирилади, бунда албатта шароити бўлмай қолганлар ҳам бор. Ўша шароити бўлмаганлар ҳам баъзилари чиқади. Ахир бу таом бир йилда бир марта қилинади, лекин маҳалла оқсақоли уларни “пул бермай бу ерга бетларингни без қилиб келиб ўтирибсанлар” деб  ҳақоратли гаплар билан ҳақоратлайди. Шу иши тўғрими? Ахир пулни шароити йўқ учун беролмагандир.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Одатда бу каби ижтимоий йиғинлар кўнгилли равишда, ўз ихтиёри билан бериладиган эҳсон ва хайриялардан қилинади. Шунда у таомдан ҳамма бемалол ейиши мумкин бўлади. Агар маблағ берувчилар ўзларидан бошқани емаслигини шартлашишса, бошқалар ундан истеъмол қилиши жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Бировнинг устидан мазах қилиш