Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги вазият

12:40 / 10.03.2017 | Олим | 3538

Ассолому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен маиший техника буюмларини мижоз билан келишилган ҳолда рассрочка(бўлиб тўлаш)га сотаман. Саволим шуки: агар мижозимиз муддатидан аввал олган буюмнинг тўлиқ нархини тўламоқчи булса, унга арзонлаштириш мақсадида, нархидан ўтиб берса бўладими? Бу ҳолат тақсит савдоси қоидаларига зид эмасми? Айрим кишилар бу ҳолат нотўғри, яъни келишилган нархни муддатидан аввал ҳам тўласа, нархини ўзгартириб бўлмайди дейишди. Илтимос ойдинлик киритиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар сиз сотиб олган нархингизни айтиб, устига қўяётган фойдангизни ҳам айтиб, нарсанинг умумий қийматини ойларга бўлиб чиқсангиз, ҳаридор умумий қиймат(унинг ичида сотиб олган нархингиз ҳам бор)ни эрта тўламоқчи бўлса, умумий нархни тўлаётган вақтдан қолган вақтдаги фойдани олишингиз олиш жоиз бўлмайди. Масалан бир нарсани 100 сўмга сотиб олдингиз, уни муробаҳа йўли билан бошқа кишига сотмоқчи бўлсангиз : “100 сўмга олганман, 10 ойга 200га сотаман. Ҳар ой асл қийматининг устига 10 сўмдан фойда берасан. Шунда ҳар ойда 20 сўмдан пул берасан” деб келишасиз. Бу жоиз. Агар 5 ойда аслий нархи 100 сўмни ва 10 ойдаги фойдани ҳам тўлаб юбормоқчи бўлса, 100 сўм ва 5 ойлик фойданигина олиб, қолган 5 ойнинг фойдаси олинмайди. Яъни 150 сўм олинади. Бу фақат муробаҳа яъни сотиб олган нарса нархининг устига фойда қўйиб, уша фойдани қанчалигини мижозга айтиб сотиш савдосидагина жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat