Масжиддаги ҳолат

Масжиддаги ҳолат

СаволларМавзу: Турли саволларМасжиддаги ҳолат
Husanboy сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Пешин намозининг тўрт ракат суннатини иккинчи ракатида фарз намозига иқома айтилди, мен суннат намозини тулик тугатиб фарз намозини иккинчи ракатига қўшилдим ва охирида туриб сано айтиш ёдимда йўқ бир ракат қўшиб, шу охирги ракатга зам сура қилмадим. Намозим тўғрими ёки қазосини ўқйми?
2-холат фарз намозларига тобе бўлган суннат намозларини жамоат жуда тез тугатадида тасбеҳ санашга ўтиб кетишади. Мен шу суннатни шошилмасдан ўқиб кейин тасбеҳларни айтсам бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сано ўқиш суннат, зам сура ўқиш вожиб. Сиз суннат билан вожибни тарк қилгансиз. Вақти чиқмасдан қайта ўқиш вожиб, чунки вожибни тарк қилиб ўқилган намозни саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқш вожиб ҳисобланади. Вақти чиқиб кетгач қайта ўқиш шарт эмас. Тасбеҳларни айтиш суннат, имомга тобеъ бўлиш эмас. Валлоҳу аълам!