Кулиб юриш

Abdulla сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен доимо кулиб юраман. Айрим ҳолларда одамлар дакки беради. Билишимча пайгамбаримиз ҳам кулиб юрганлар. Мен қандай йўл тутушим керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن عبدالله بن الحارث رضي الله عنه قال ما رأيت أحدا أكثر تبسما من رسول الله صلى الله عليه وسلم  اخرجه الترمذي

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра сертабассум бўлган бирор кимсани кўрмадим”.
Термизий ривояти.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: تَبَسُّمُكَ فِي وَجْهِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ، وَأَمْرُكَ بِالْمَعْرُوفِ وَنَهْيُكَ عَنِ الْمُنْكَرِ صَدَقَةٌ، وَإِرْشَادُكَ الرَّجُلَ فِي أَرْضِ الضَّلَالِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَبَصَرُكَ لِلرَّجُلِ الرَّدِيءِ الْبَصَرِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِمَاطَتُكَ الْحَجَرَ وَالشَّوْكَةَ وَالْعَظْمَ عَنِ الطَّرِيقِ لَكَ صَدَقَةٌ، وَإِفْرَاغُكَ مِنْ دَلْوِكَ فِي دَلْوِ أَخِيكَ لَكَ صَدَقَةٌ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ التِّرْمِذِيُّ

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир.
Амри маъруф, наҳйи мункар қилмоғинг садақадир.
Адашган жойида одамни йўллаб қўймоғинг сен учун садақадир.
Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўймоғинг сен учун садақадир.
Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлашинг сен учун садақадир.
Ўзингнинг челагингдан биродарингнинг челагига қуйиб бермоғинг сен учун садақадир», дедилар».
Учаласини Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Биродаринг юзига табассум қилмоғинг садақадир».
Очиқ юзли бўлиш ҳусни хулқнинг бир шўъбасидир. Бировнинг юзига фақат бир бор табассум ила боқмоқ ҳам садақа экан. Исломда кишилар орасидаги ўзаро муомалаларга қанчалик эътибор берилганини қаранг! Садақа қилишдек улуғ ишнинг савобини олмоқчи бўлган одам бошқа бировга табассум ила боқиб қўйса етарли. Бу ҳадиси шарифга амал қилиб яшаган жамиятнинг қандай гўзал жамият бўлишини тасаввур қилиб кўринг-а! («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!