Куёв навкар

Куёв навкар

Solih сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Куёв навкар бидъат эканлигини билдик, лекин бунга қандай қараш керак? Чунки ҳозир кўпчилик бунга аҳамият бермаяпти. Биринчиси шариатга хилоф ва ҳар бир бидъат ҳаром(бидъати хасанадан ташқари) ва бундай бидъатни қилиш ҳаром дебми?
Иккинчиси бу оддий иш ёки макруҳ қилса ҳам гуноҳ йўқ, чунки бу урф бўлиб қолган. У даражада зарари йўқ, бир кунда ўтади кетади бидъат бўлса ҳам енгил бидъат дебми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Куёв ва жўралари, (ҳозирги кўп тўйлардаги)келин томонга бўлаётган жабр-зулмлар устига яна юк бўлишдан, келин томонни “қилмасак бўлмас эканда” деб оғриниб едираётган таомини ейишдан сақлансинлар. Агар харажатларини куёв бола тўласа ҳам бошқа гап эди.

عن أنس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :  لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفسه. رواه الدارقطني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг моли кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол бўлади” дедилар. Дорақутний ривояти.
Хусусан қарз олиб тўй қилаётганлар ҳадисда зикр қилинганидек, харажатдан хурсанд бўлмасалар керак. Валлоҳу аълам!