Турмушга чиққан қиз

Турмушга чиққан қиз

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушТурмушга чиққан қиз
nodirbek сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Аёл киши турмушга чиққанидан кейин ҳам ота-онасини олдидаги мажбуриятлари бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Турмушга чиқмасидан олдин барча нафақа, таълим-тарбия ота-онанинг зиммасида бўлади. Турмушга чиққач уларнинг барчаси эрнинг зиммасига ўтади. Шунингдек фарзандни ота-онага қиладиган хизмат, итоаткорлиги турмушдан кейин эрнинг ҳаққига ўтади. Ота-онанинг боқувчиси бўлмаса ёки бемор бўлсалар қиздан бошқа фарзандлари бўлмаса қизнинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!