Ирим-Сирим

СаволларМавзу: АқийдаИрим-Сирим
Mirkomil сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир хил одамларни янги машина олса ёки бошқа уйга кўчиб ўтса иши юришмай омадсизлика учрайди. Ўша машина ёки уйни сотса кeйин ишлари юришиб кeтган одамларни кўрганман. Шу гап ростми? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўша сиз айтган кишиларнинг кўпларига қарасангиз ўша уй ва машинани олишга ҳаракат қилиб, пул топиб бировдан қарз бўлмай олган кишилар эмас, балки уларни бировнинг пулига олган кишилар бўлиб чиқади. Улар халқ тилидаги “кўрпасига қараб оёқ узатмаганлар” деган мақолга тушиб қолади. Кишининг бахтли ёки бахтсиз бўлишига ўйи ва мошинасининг алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!