Намоздан кейинги 2 дуо

Намоздан кейинги 2 дуо

СаволларМавзу: ДуоларНамоздан кейинги 2 дуо
Oyatulloh Xamidov сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш жоизми? Жавоб учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Намоз салом бергунчадир. Саломдан кейин ҳар ким суннат бўлган зикрларни қилиб, хоҳлаганича дуо қилиши мумкин. 1-2га чегаралашни ҳожати йўқ. Шу ишни қилмаса бўлмайди деган эътиқодга бормаслик керак, бундай қилмаганларни маломат қилмаслик лозим. Валлоҳу аълам!