Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билмаганга ҳалол

13:31 / 19.03.2017 | Boburmirzo | 3378

Ассалому алайкум! Устозлар, “Билмаганга ҳалол”,  бу жумла мантиқан тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳақида нотўғри. Улардан бошқаси ҳақида тўғри. Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat