Рибо эмасми?

Orifjon сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум Устозлар, ўртогим яхна ичимликлар бизнеси билан шуғуланади. У манга шерикчиликка бирга иш қиламиз, сан фақат пул берсен бўлди деди. Ман унга масалан 1000 доллар берсам у манга йил охрида кўрилган фойдадан  2000 қилиб бермоқчи. Бу олдган пулим рибо эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Пулга муайян фойдани олдиндан ваъда қилиш рибо бўлади. Сиз у билан ё музораба ёки шерикчилик асосида келишиб шартнома тузиб олинг. Албатта бу соҳани биладиган бирон аҳли илмдан маслаҳат қилиб, шартнома қилиб олинг. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/669-shirkat-va-muzoroba