Алфози куфрми

СаволларМавзу: АқийдаАлфози куфрми
Hadisa.1 сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир мўмин инсон, “қиёмат бўлармикин ўзи” дeса уни иймони нима бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу каби гаплар иймонга зид бўлиб, мўмин шахс бундай сўзларни айтишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиши лозим. Агар ушбу калимани инкор маъносида айтса ва сўралганида ҳам шу маънони таъкидласа, куфр ҳисобланади. Тезда тавба қилиши фарз бўлади. Аммо оддий ҳолда, қўққисдан ва беихтиёр содир бўлса, тезда истиғфор айтади ва тавбада давомли бўлади. Валлоҳу аълам!