Ҳалолласа бўладими?

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲалолласа бўладими?
Xojiakbar сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Уйимизда анчадан бери бир прибор (ток кучланиши, қаршилиги ва ҳоказоларни ўлчовчи) бор, олдинлари ёш бола бўлганлигим учун уни тушунмас эдим, ҳозирда ўзим инситутда шу соҳада ўқиётганим учун у прибор менга жуда керак бўляпти. Уни қаердан келганлигини сўрасам онам анча йиллар олдин коллежда ишлаётган пайтида коллеждан олвоган эканлар. Бу нарса ҳалоллигига катта шубҳадаман. Аммо ўша коллежга қайтиб оборишни ҳозирда деярли имкони йўқ. Қандай йўл билан ўша қурулмадан хотиржам фойдалана олсам бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

У қурилмани онангиз олган жойга олиб бориб қўйсангиз онангизни охиратдаги катта шармандаликдан қутқарган бўласиз. Агар имкони бўлмаса, уни қиймати баробаридаги бирон буюмни ўша коллежга мулк қилиб беринг. Валлоҳу аълам!