Боланинг ҳаққи

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБоланинг ҳаққи
Doniyor сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир аёл эрдан ажрашган, бита 2 ёш ўғли бор. Отаси манга бола керакмас деб талоғини бериб кетипти. Шу аёлга уйланадиган одамни болага бўладиган оталик ҳаққи қанақа бўлади? Яъни оталик ҳақлари тўлиқ шу одамга ўтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бола то балоғат ёшига етгунича нафақаси ўзининг отаси зиммасида бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилган :

وَعلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

…Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир…(233-оят).
У аёлга ўйланган киши агар болага нафақа қилса, яхшилик ва эҳсон бобидан қилади.  Валлоҳу аълам!