Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш тартиби

21:43 / 26.03.2017 | Akmal | 4670

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мусулмон одам бошқа дин вакилларини, осийларни гуноҳларини кeчиришини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилиш мумкин эмас дeб эшитгандим. Мани онам номоз ўқимайдила, намоз ўқишларига юмшоқлик билан чақирябман ва онамда ўзгаришлар ҳам бўлмоқда! Онамни гуноҳларини кeчирилишини сўраб дуо қилай дeсам Аллоҳ таолодан қурқиб дуо қилмайман ва Аллоҳ таолодан онамга иймон сўраб дуо қиламан. Саволим шундаки Онаизоримнинг гуноҳларини кeчирилишини сураб дуо қилсам ман гуноҳкор бўлиб, Аллоҳ таолони қаҳрини кeлтириб иймонимдан айрилиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз бошқа дин вакили билан онангизни тенг қилмангда. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида дуо қилишга буюрган. Ота-онангиз ҳақларида тинимсиз дуода бўлишингиз лозим.

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт. Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб, дуо қилиб туриши лозим. Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар экани маълум ва машҳурдир. Хусусан, бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир. Ҳофиз Абу Бакр Баззор Бурайда розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади: «Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб, тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: – Онамнинг ҳаққини адо қилдимми? – деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ, – деган эканлар». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat