Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шубҳали пул

21:55 / 26.03.2017 | sodiqjon | 2278

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мебел ясаб сотаман. Ўтган савдода бир аёлга мебел сотдим. Савдолашиб бўлганимдан кейин у аёл пулни фоизга олганини айтди. У аёлга сотмаслигим керакмиди? Илтимос энди шундай ҳолат бўлса қандай йўл тутай? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида харидорнинг пулни қаердан олгани ва қайси йўл билан ишлаб топганини сотувчи суриштириши лозим эмас. Аммо сиз ўша каби харидорлар келиб қолса, молингизни сотиш билан бирга унга насиҳат ҳам қилиб қўйинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар даврида ҳаромдан топилган мол-дунё, рибохўрлик фойдаси, ўлжадан беркитиб олинган нарсалар, баъзи таланиб олинган моллар аралашиб кетган.  Ҳеч ким, мазкур нарсаларнинг ҳаром ҳолида ҳалол молларга аралашиб кетишига қарамай, бозорни ёпишга ёки олди-берди қилмасликка амр қилмаган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу насроний аёлнинг идишидан таҳорат қилганлар. Саҳобаи киромлар ғайридин юртлардан келтирилган кийим-кечак ва бошқа матоларни сотиб олиб ишлатар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat