Намоздаги салом

СаволларМавзу: ИбодатларНамоздаги салом
Strayker_net сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Намозда салом (ассаламу алайкум ва рохматуллох) дегандан сўнг вал барокоти малоикот деб айтса бўлар экан. Шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

1 жавоб
Best Answer
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ مِفْتَاحُ الصَّلَاةِ الطُّهُورُ، وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ، وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намознинг калити покликдир, унинг (бошқа ишларни) ҳаром қилувчиси такбирдир, ҳалол қилувчиси эса саломдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо намознинг охирида салом берганлари кўплаб ҳадисларда ривоят қилинган.
Энг ози – икки марта «Ассалому», дейиш. Мукаммали – «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея ўнг ва чап тарафларга қараш.
Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза­ (сақловчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.
Муқтадий ўз саломи ила имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза (қўриқчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилади.
Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилади.
Иккинчи саломида овозини биринчисидан кўра бир оз пасайтиради.
Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлади. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!