Ғусл вақтида қон чиқиш

СаволларМавзу: Турли саволларҒусл вақтида қон чиқиш
Boburmirzo сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар ғусл пайтида тозаланаётиб бирор жойини тилиб олиб қон чиқса, ғусл бeкор бўладими ёки давом эттирса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўша ҳолда ғуслнинг фарзлари адо қилиниб тугатилса ўша ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Лекин ғусл адо бўлади. Таҳорат йўқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!