Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром эмасми?

12:05 / 29.03.2017 | Xasan | 2110

Ассалому алайкум! Қўшним дўкон хўжайини, у дўконда озиқ овқат маҳсулотлари билан бирга спиртли ичимликлар ҳам сотади. Тушган фойдадан рўзғорини ҳам юргазади. Рамазон ойларида, ҳайитларда, кунда кунора, уйимизга овқатлар чиқариб туради, саволим шуки қўшним чиқарган овқатларни олиб қолиш ва тановул қилиш жоизми? Онам олиб қолма ҳаром дeйдилар, қўшнимни овқатини қайтариб юборшим кeракми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсадан топилганлиги аниқ бўлса олишингиз жоиз эмас. Аммо уни топадиган даромадининг тахминан ярмидан кўпроғи ҳалолдан деб билинса, ейиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat