Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам қилиш

10:20 / 29.03.2017 | Burhon2026 | 2084

Ассалому алайкум! Кўчада баъзи одамларни кўрамиз, кўриниши бир аҳвол, бошпанаси йўқлиги ҳам билинади. Баъзиларининг ичкиликка муккасидан кетгани билиниб тургани боис, яқинлашгингиз ҳам келмайди. Яна шундайлари борки, қайсидир гунохи ёки хатоси учун шу ахволга тушгандир. Балки унинг иймони хам йўқдир. Лекин оддий бир тирик жон сифатида кишининг унга рахми келади. Баъзида оддий хайвонга хам ёрдам килинадику деб,  шу каби кишиларга озрок пул ёки егулик илинилса бу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нафақат жоиз, аксинча бундай кишиларга фақат пул бериш билан чекланмасдан, уларни ҳаётини изга солишга ёрдам бериш керак. Кийим кечак билан таъминлаш ва қорнини тўйдиришга ёрдам бериш керак. Умар розияллоҳу анҳу қариб ишга ярамай қолган тиланиб юрган аҳли китобни кўриб, “Сенга нима эй шайх” дедилар. Шунда “Мен яҳудийман жизя тўлаш учун тиланчилик қиляпман” деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу “Сенга инсоф қилмабмиз, ёшлигингда олиб қариганингда сени зое қилиб қўйибмиз, Аллоҳга қасамки сенга мусулмонларнинг молидан бериб тураман” дедилар.

عن أنس بن مالك ـ رضي الله عنه ـ قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما آمن بي من بات شبعان وجاره جائع إلى جنبه وهو يعلم به رواه الطبراني

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қўшниси очлигини била туриб кечасини тўқ ҳолда ўтказган киши менга иймон келтирмабди” дедилар. Табароний ривояти.

عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ليس المؤمن الذي يشبع وجاره جائع إلى جنبه. رواه الحاكم في المستدرك

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ёнидаги қўшниси оч бўла туриб тўйиб таом еювчи киши комил мусулмон бўла олмайди” дедилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ اشْتَدَّ عَلَيْهِ الْعَطَشُ، فَوَجَدَ بِئْرًا فَنَزَلَ فَشَرِبَ، ثُمَّ خَرَجَ فَإِذَا كَلْبٌ يَلْهَثُ يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَقَالَ الرَّجُلُ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا الْكَلْبَ مِنَ الْعَطَشِ مِثْلُ الَّذِي كَانَ بَلَغَ مِنِّي، فَنَزَلَ الْبِئْرَ فَمَلَأَ خُفَّهُ مَاءً فَسَقَى الْكَلْبَ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ لَأَجْرًا؟ فَقَالَ: فِي كُلِّ ذَاتِ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам йўлда бора туриб, қаттиқ чанқади. Бир қудуқ топиб, тушиб, сув ичди. Сўнгра чиқиб, қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, тупроқ емоқда. Ҳалиги одам «Бу ит ҳам менга ўхшаб чанқабди», деди-да, қудуққа тушиб, махсисига сув тўлдириб чиқиб, итга тутди. Бас, Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди. «Ҳар бир ҳўл жигари бор нарсада ажр бордир!» дедилар». Икки Шайх ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat