Васатийлик

СаволларМавзу: ҲадисларВасатийлик
Bobur сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг «Васатия ҳаёт йўли» китобларини ўқигандим. Унда хар нарсага мeйёр билан мўтадил бўлиш кeраклиги хақида ўргандим. Ҳадисларда зикр қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл ибодатларда хeч кимни тоқатидан ортиғига буюрмаганлар ва бунга урунганларни ҳам қайтарганлар, лeкин устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг рамазон сухбатларидан бирида кeлтирган ҳадисларида «Пайғамбаримиз жудаям кўп намоз ўқиганларидан оёқлари шишиб кeтарди саҳобалар у кишига ачиниб бироз дам олмайсизми дeганларида “нима шукур қилувчилардан бўлмайми” дeдилар» дeганларини эшитгандим. Илмим озлиги учун бунда васатийликни топа олмадим. Илтимос шуни тушутириб бeрсангизлар. Олдиндан ташаккур.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу нарса ғолабатул ҳол дейилади. Яъни инсондан беихтиёр содир бўладиган ишдир. Бу ҳолатда инсон маломат қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни ўта кўп нафл ўқишликдан, кўп нафл рўза тутишдан ва уйланмасликдан қайтаришлари, улар ўзларини шунга мажбур қилганлари ҳамда бошқа тарафдан оила ва фарзандларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши борлиги учундир. Қолаверса саҳобаларни ўрнак деб билувчи улардан кейинги келган уммат ибодат деганда фақат шу нарсаларни тушуниб қолмасликлари учун ҳамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда эса бундай нарса йўқ эди. Валлоҳу аълам!