Жаннат ва дўзахга кириш

Жаннат ва дўзахга кириш

СаволларМавзу: Турли саволларЖаннат ва дўзахга кириш
Mirafzal сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда дўзахга кирган уматларим жанатга кирмагунча мeн жаннатга кирмайман дeр эканлар. Умматлари маълум вақт азобланганларидан кeйин қорайиб кўмирга ўхшаб қоларкан. Улар дўзахдан чиқарилиб қандайдур дарёда чўмилиб оқартирилар ва жанатга пeшонасида дўзахий деган тамға билан киршар экан. Шу воқеа ҳақида маълумот борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «إِنِّي لَأَعْلَمُ آخِرَ أَهْلِ النَّارِ خُرُوجًا مِنْهَا، وَآخِرَ أَهْلِ الْجَنَّةِ دُخُولًا رَجُلٌ يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ كَبْوًا، فَيَقُولُ اللهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ. فَيَأْتِيهَا فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهَا مَلَأَى، فَيَرْجِعُ فَيَقُولُ: يَا رَبِّ، وَجَدْتُهَا مَلَأَى، فَيَقُولُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ. فَيَأْتِيهَا فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهَا مَلَأَى. فَيَقُولُ: يَا رَبِّ، وَجَدْتُهَا مَلَأَى، فَيَقُولُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ، فَإِنَّ لَكَ مِثْلَ الدُّنْيَا وَعَشَرَةَ أَمْثَالِهَا. أَوْ إِنَّ لَكَ مِثْلَ عَشَرَةِ أَمْثَالِ الدُّنْيَا. فَيَقُولُ: تَسْخَرُ مِنِّي، أَوْ تَضْحَكُ مِنِّي وَأَنْتَ الْمَلِكُ؟» فَلَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ضَحِكَ حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ، وَكَانَ يُقَالُ ذَلِكَ أَدْنَى أَهْلِ الْجَنَّةِ مَنْزِلَةً

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен дўзах аҳлининг ундан энг охири чиқадиганини ҳам, жаннат аҳлининг унга энг охири кирадиганини ҳам яхши биламан. Бир киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ: «Бор, жаннатга кир», дейди. Келса, у унга тўлгандек туюлади ва қайтиб бориб, «Эй Роббим, у тўлиб қолибди», дейди. У Зот яна: «Бор, жаннатга кир», дейди. Келса, у унга яна тўлгандек туюлади ва қайтиб бориб, «Эй Роббим, у тўлиб қолибди», дейди. У Зот: «Бор, жаннатга кир. Дунё ва унинг ўн баравари сенга [ёки дунёнинг ўн баравари сенга»] дейди. У: «Сен Подшоҳ бўла туриб, мени масхара қиласанми?» [ёки «устимдан куласанми»], дейди». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кулганларини аниқ кўрдим, ҳатто тишлари кўриниб кетди».
«Ана ўша жаннат аҳлининг энг паст мартабалиси, дейишарди».

Изоҳ: Ушбу охирги гапни ровий Абида ибн Умар Салмоний айтган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ، وَأَهْلُ النَّارِ النَّارَ يَقُولُ اللهُ: مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ فَأَخْرِجُوهُ. فَيُخْرَجُونَ قَدِ امْتُحِشُوا وَعَادُوا حُمَمًا، فَيُلْقَوْنَ فِي نَهَرِ الْحَيَاةِ، فَيَنْبُتُونَ كَمَا تَنْبُتُ الْحِبَّةُ فِي حَمِيلِ السَّيْلِ — أَوْ قَالَ — حَمِيَّةِ السَّيْلِ». وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «أَلَمْ تَرَوْا أَنَّهَا تَنْبُتُ صَفْرَاءَ مُلْتَوِيَةً»

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кирганда Аллоҳ: «Кимнинг қалбида хантал уруғичалик иймон бор бўлса, уни чиқаринглар», дейди. Улар куйиб қорайиб, кўмирга айланган ҳолда чиқариладилар. Кейин уларни ҳаёт дарёсига ташлашади. Шунда улар худди сел оқизиғидаги уруғ [ёки «сел шиддатидаги», деган] каби униб чиқишади».
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Унинг сап-сариқ бўлиб, буралиб ўсишини кўрмаганмисан?» дедилар».

Изоҳ: Одатда сел оқизиб келган тош, лой, хас хашаклар ичида ўсимликларнинг уруғи ҳам бўлиб, улар сел тиниши билан бош кўтариб, буралиб-буралиб униб чиқа бошлайди. Худди шунингдек, дўзахдан чиқиб, ҳаёт дарёсига ташланган одамлар ҳам шитоб билан «униб» чиқишади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!