Қайтариб ўзига қимматга сотиш

Қайтариб ўзига қимматга сотиш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҚайтариб ўзига қимматга сотиш
Abubakr011 сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! 1). Ҳурматли Устозлар, мен бир шеригимни акасага вариянтга телефон берган эдим. Олдиндан маълум бир қисмини олдим, қолганига  шеригим “мен жавоб, 25 кунда беради” деганди. 25 кундан кейин беролмади, мен телефонни олиб қўйдим, энда уни бошқа бировга сотиб юборсам бўладими? Олдидан олган пулни қайтарашим керакми?
2). У одам “яна озгина вақт беринг, қолганини ҳам қилиб бераман” деди. Шунда яна қимматроққа ўзига сотсам судхўрлик бўлиб қолмайдими? Жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Олдин олган пулни қайтаришингиз керак.
2). Судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!