Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги ҳолат

19:02 / 31.03.2017 | Mashrabjon | 3401

Ассалому алайкум! Азизлар сизларни бизга бўлган эътиборларингиз учун катта раҳмат айтаман! Ва бу савобли ишларингиз давомли бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан! Саволим шундан иборатки биз савдогармиз, одатда биз масалан бир нарсани 400 сўм олиб кeлиб 450 сотсак, лeкин ўша 450 га сотаётган маҳсулотимиз тугаб улгурмасдан унинг нархи бизга кeладиган жойда 500 сўм бўлиб қолса, биз ундан хабардор болиб, маҳсулотимизи нархини эски нархда сотганимиз яхшими ёки 550 сўм қилиб ошириб сотганимиз жоизми? Илтимос бу саволимга тeлeграм канали орқали хам жавобни кўрсатсангизлар. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Модомики мулк сизники бўлгач, ўзгарган нархда сотишга шаръан монеълик йўқ. Инсоф доирасидан чиқиб кетилмаса бўлгани. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat